Рамос “Реал”нинг 2017 йилдаги дастлабки 2та учрашувини ўтказиб юборади

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос жамоасининг Янги – 2017 йилдаги дастлабки 2та учрашувида майдонга тушмайди. Бу ҳақда sportskeeda нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан Рамосга жароҳатидан тўлиқ соғайиб олиши учун имконият беришга қарор қилган. Маълум бўлишича, Рамос клублар ўртасидаги жаҳон жемпионатида жароҳати билан иштирок этган.

Шундай қилиб, Рамос “Реал”нинг "Севилья" (4 январь) ва "Гранада" (7 январь)га қарши ўйинларида ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!