Рамос “Реал”нинг сўнгги таклифини рад этди ва янги жамоаси билан икки йиллик битим тузади

“Реал” сардори Серхио Рамос “Қироллик клуби”нинг янги шартнома бўйича сўнгги таклифини қабул қилмади ва жамоадан кетадиган бўляпти. “Реал” футболчига маоши 10 фоизга қисқартирилган битим берган эди.

Айни пайтда Рамос “Манчестер Юнайтед” таркибига ўтишни режалаштирмоқда. 34 ёшли футболчи кейинги ҳафта давомида манчестерликлар билан шартнома имзолашни режалаштирган.  Томонлар ҳафтасига 200 минг фунт маош билан икки йиллик келишув тузмоқчи.

Сульшер тажрибали ҳимоячи жамоанинг чемпионлик курашига қўшилишига ёрдам беришига ишонмоқда. Чунки, “Манчестер Юнайтед” тарихида Эдвин ван дер Сар, Златан Иброҳимович ва Эдинсон Кавани каби ёши катта футболчилар жамоага кзп фойда келтиргани бор гап.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)