Рамос "Севилья"нинг еврокубокларсиз қолиб кетгани ҳақида: "Бу ақлдан озишнинг ўзгинаси..."

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган "Ланс" - "Севилья" баҳси бўлиб ўтди. Унда французлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Учрашувдан сўнг испан клуби етакчиси Серхио Рамос ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Турнирни тарк этганимиздан жуда хафамиз. Бизда ғалаба қозониш ва Европа лигасида иштирок этиш имконияти мавжуд эди. Шунга қарамай, ёрқин ўйин намойиш этдик, дея оламан. 

Майдонда 3 очко учун боримизни бердик. Аммо ҳар доим ҳам барчаси сиз истагандек бўлавермайди. 

Бизга қарши пенальти берилган вазият учун хайрон қолдим, очиғи. Бу ақлдан озишнинг ўзгинаси. Нимага ҳакам ВАРга мурожаат қилмаганини беллашув вақтида ҳам сўрадик. Бироқ тайинли жавоб ола билмадик. 

Муҳим учрашувларда майда-чуйда кўринган нарсалар катта ишларни ҳал қилиб кетади. Шу боис, мен ВАР тарафдори бўлганман. Боиси, технологиялар ҳакамларимиз ишини енгиллаштириб беради", - деди испаниялик тирик афсона.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!