Рамос шартномаси узайтирилганини эълон қилиши керак бўлган матбуот анжуманида қатнашмайди

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос Испания терма жамоаси иштирокидаги матбуот анжуманида қатнашмайди.

Испания миллий терма жамоаси бу ҳақида УЕФАга хабар берган. Рамос ўрнига "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу матбуот анжуманида Рамос "Реал" билан шартномасини узайтирганлигини эълон қилиши керак эди.

Шунингдек, AS нашрининг маълум қилишича, "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ҳам сўзга чиқиши керак бўлганди. Аммо у ҳам бугун ОАВ қаршисида кўриниш бермайди. Хабарларга кўра, "қаймоқранглилар" "Эл-капитано"га 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!