Рамос тез орада "Гранада" билан шартнома имзолайди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Адриан Рамос фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттиришга яқин турибди.
El Ideal нашрининг хабар беришича "Гранада" ва "Боруссия Д" клублари бу борада ўзаро келишувга эришишган. 

Айтиш керакки испанияликлар 30 ёшли ҳужумчини мавсум сўнггига қадар ижарага олишган. Шундан сўнг футболчи Хитойнинг "Чунцин Лифань" клуби сафига ўтади.
Томонлар бутрансферни келгуси ҳафтада расман эълон қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!