Рамос ва Перес душанба куни чиқиш қилади

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос жамоа президенти Флорентино Перес билан музокара ўтказмоқда ва душанба куни тафсилотлар маълум қилиниши кутилмоқда.

"Қаймоқранглилар" сардорининг 2021 йилнинг июнига қадар амал қилувчи шартномаси бор. Мадрид клуби футболчининг вакиллари билан бир неча ҳафта олдин музокараларни бошлаган.

Клуб ОАВда тарқалган бир неча маълумотларни ҳақиқатдан йироқ, деб айтмоқда.

16 ноябрь куни "Реал"нинг йиғинларида танаффус юзага келганидан фойдаланиб, миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида Флорентино Перес ва Серхио Рамос жамоатчилик олдида чиқиш қилиши кутилмоқда.

"Қироллик клуби" ҳимоячининг маошини оширмаган ҳолда, битимни 2023 йилгача узайтирмоқчи. Аввалроқ, футболчи жамоани тарк этиш эҳтимоли 80 фоизга баҳоланаётганди. ПСЖ Испания терма жамоаси аъзосини қўлга киритишга тайёр тургани ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!