Рамоснинг Испания терма жамоасидаги мақсади нима?
“Реал” Мадрид клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос собиқ жамоадоши Икер Касильяснинг рекордини такрорлаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мен янада кўпроғини қайд этишим мумкин, бу борада менга ҳеч нарса халақит бермаяпти. Рекордлар эса уларни йўққа чиқариш учун мавжуд.
Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ҳамиша терма жамоадан чақирув кутаман. Менинг мақсадим терма жамоада ўйинларим сонини 200 тага етказиш.
Мен жуда узоқни ўйламайман, чунки футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳар йили футболдан завқланаман. Терма жамоам билан чемпион бўлмоқчиман”, - дейди 33 ёшли футболчи.
Маълумот учун, Рамос Испания терма жамоаси сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ҳозирча “қизил фурия” сафида жами 167та ўйинда майдонга тушди ва 21та гол уришга эришди. Касильяс ҳисобида ҳам айнан 167та ўйин бор эди.
Фикрлар