Рамзан Қодиров: Салоҳ Чеченистонга яна қайтади

“Ливерпуль” клуби ва Миср терма жамоаси ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ Чеченистон курортларида дам олиш таклифини қабул қилди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.

“Республикамизга ташриф буюрган Салоҳнинг ўйинлари менга ёқади. У жуда ақлли, камтар ва босиқ йигит. Футболда ҳам, шоу-бизнесда ҳам димоғи баландларнинг умри қисқа бўлади. Мен Салоҳни курортга чиқишга таклиф қилдим, аммо бу сафар эмас.

Лекин у албатта келаман деб айтди. Салоҳ унга республикамиз маъқул келганини айтди ва бир неча кунга яна қайтишини маълум қилди. Бу унинг сўзлари”, – деб Қодиров сўзларидан иқтибос келтиради “Известия” нашри.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Муҳаммад Салоҳга республиканинг фахрий фуқаролигини бергани ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!