Раньери Шомуродов масаласида катта хатога йўл қўйди!

TIGGO 2 PRO

“Рома” Европа лигаси нимчорак финалида юришини тўхтатди. Римликлар бу босқичда Испаниянинг кучли жамоаси  - “Атлетик” билан куч синашиб, биринчи учрашувдан кейин чорак финалга чиқишга яқин эди.

Ўз майдонида Элдор Шомуродовнинг голи эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучган “бўрилар” Бильбаодаги тўқнашувда ютқазди – 1:3.

Ўйиннинг 11-дақиқасида Матс Хуммельснинг қизил карточка олгани мағлубиятга асосий сабаб сифатида таъкидланяпти.

Италия футболининг энг тажрибали экспертлари “Рома”нинг бу ўйинини таҳлил қилар экан, тажрибали Клаудио Раньери таркиб танлашда хатога йўл қўйгани ва айрим футболчилар ўзларига билдирилган ишончни оқлай олмаганини ҳам мағлубиятга асос қилиб кўрсатяпти.

Sports.uz портали мутахассисларнинг “Атлетик” ва “Рома” баҳси бўйича хулосаларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилади.

РОБЕРТО ПРУЦЦО:

Майдон марказида фол бўлганида гол урадиган ҳолат ҳисобланмайди. Бироқ “Рома” биринчи бўлимда тўққиз киши бўлиб ўйнади. Матс Хуммельс қизил карточка олган бўлса, Артём Довбик майдонда умуман кўринмади. Украиналик футболчи марказий ҳужумчи қилиши шарт бўлган бирорта ишни уддалай олмади. Энди унинг жамоадаги келажаги масаласи кўтарилади.

ФРАНЧЕСКО ОДДО КАЗАНО:

Биринчи учрашувда янада кўпроқ гол урмаганимиздан афсусдаман. “Рома” мусобақа фаворитлари қаторида бўлса-да, Хуммельснинг хатоси туфайли ҳеч бўлмаганда чорак финалгача етиб боролмади. Энди “Рома” миллий чемпионатда ҳеч бўлмаганда Европа лигасининг кейинги мавсумига йўлланма олиши керак.

МАРИО МАТТИОЛИ:

Мен ўтказилган голдан кейинги нотўғри қарорлар ва жамоанинг реакциясига эътибор қаратмоқчиман. Барча голлар ҳимоядаги хатолардан кейин урилди. Бу учрашувда Элдор Шомуродов бошланғич таркибда майдонга тушишини кутган эдик. Бу гал Клаудио Раньери таркиб танлашда катта хатога йўл қўйди.

ТИЦИАНО МОРОНИ:

Хуммельснинг ҳайдалиши адолатли қарор, бироқ бу “Рома” ўйинига жуда катта таъсир ўтказди.

МАТТЕО ДЕ САНТИС:

Энди ўзини оқлаш учун ҳеч қандай баҳона қолмади. Биз келажакни ҳозирдан режалаштирадиган жамоани кўришни истаймиз. Ҳозиргача қилинмаган ишларни якунлаш учун ҳали етарли даражада вақт бор.

ФАБИО ПЕТРУЦЦИ:

Хуммельснинг қизил карточка олиши ўтказилган голнинг асл сабабидир. ЧЕтлатиш ва танаффусга 20 сония қолганида ўтказилган тўп “Рома”ни “синдирди”.

АЛЕССИО СКАРКИЛЛИ:

Психология билан ҳам шуғуллагиш керак. “Рома” бой берилган учрашувда ҳатто югура олмай қолди. Коне ва Салемакерсни бунақа ўйинда четда ушлаб туриб бўлмайди.

АНДРЕА ДИ КАРО:

Агар тўлиқ таркиб ўйнаганида ва биринчи бўлимда ҳисоб очилмаганида “Рома” бу босқичдан ўтиши мумкин эди. Хуммельснинг хатоси ҳаммасини барбод қилди.

МАУРИЦИО КОППОЛА:

Хуммельс ва Довбик “Рома”нинг ажойиб мавсумини расво қилганлари учун ҳамманинг олдида уялишлари керак.

КЛАУДИО КАПУАНО:

Довбик ҳақиқий муаммо. Бундай вазиятда Элдор Шомуродовга бошланғич таркибдан жой бериш тўғри қарор бўларди.

Таъкидлаш жоизки, “Рома” ўтган ёзда Испания чемпионатининг энг зўр тўпурари ҳисобланган Артём Довбикка катта суммага трансфер қилиш орқали ҳужумдаги муаммоларини бир уринишда ҳал қилмоқчи бўлди. Бироқ мавсумни яхши бошлаган украиналик форвард кейинчалик кутилган ўйинни намойиш қила олмайди.

“Рома”га  2021 йили ёзда келганидан бери клуб мураббийлари томонидан асосий таркибга лойиқ кўрилмаган Элдор Шомуродовда эса, вазият ижобий томонга ўзгарди. Клаудио Раньери қўл остида легионеримизнинг ўйини очилиб бормоқда. Элдор Довбикнинг ўринбосаридан унинг ҳақиқий  рақобатчисига айланди.

Аксарият мутахассислар Элдор Шомуродов украиналик форварддан фақат голлар сони бўйича орқада қолаётгани, лекин ўйинга таъсир ўтказиш ва жамоага ёрдам беришда рақобатчисидан анча устунлигини эътироф этишмоқда. Дарҳақиқат, легионеримиз  майдонда Матиас Суле, Томмазо Бальданци, Пауло Дибала, Николо Пизилли билан ҳамкорликда жуда самарали ҳаракат қилаётгани бир неча учрашувларда “Рома”га муҳим очколарни келтирди.

Премьер-лига антирекордчиси Ҳусановга қандай баҳо берди?

“Манчестер Сити”: Ҳозир Ҳусановга тегиб бўлмайди!

Ҳусановга яхши янгиликлар...

“Рома” қутқара олмаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Элдорнинг рафиқаси ким? Европада Шомуродовнинг оиласига қизиқа бошлашди!

Файзуллаев: Ортга қайтяпман!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!