“Манчестер Сити”: Ҳозир Ҳусановга тегиб бўлмайди!

TIGGO 2 PRO

Англия Премьер-лигаси 29-турининг энг қизиқарли учрашувларидан бирида Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган икки жамоа – “Манчестер Сити” ва “Брайтон” ўзаро тўқнаш келади.

Халқаро майдонда чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун ҳар икки жамоа футболчилари фақат ғалаба илинжида тўп тепишга мажбур.

“Манчестер Сити” фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манба – cityxtra.co.uk портали экспертларидан Жуд Нобл бўлажак баҳсда Хосеп Гвардиола қайси ўйинчиларни майдонга туширишини таҳлил қилиб, ўз талқинига кўра тахминий таркиб тузиб чиқди.

Sports.uz портали ушбу таркибни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилади.

Эдерсон

Ўтган турда жуда қўпол хато қилганига қарамай, бразилиялик посбон яна дарвозадан ўрин эгаллайди. Эдерсон одатда, ҳар бир учрашувда муҳим сейвларни амалга оширади. Оёқда яхши ўйнаш қобилияти унинг асосий таркибдан жой олишининг кафолати ҳисобланади.

Маттеус Нуньеш

Қанот ҳимоячиси кейинги пайтларда мудофаадаги ҳаракатларини ҳужум чизиғига ҳам кўчиришни одат қилиб бормоқда. “Манчестер Сити” орқа чизиғи вакиллари орасида жароҳатланганлар кўплиги инобатга олиб, Португалия терма жамоаси ҳимоячиси ўз ўрнида қолади.

Рубен Диаш  ва  Абдуқодир Ҳусанов

Бу икки ўйинчи ҳимоя марказига идеал даражада мос. Айниқса, жамоага январда қўшилган ўзбек ҳужумчиси борган сари кучайиб, ўз ўйинини яхшилаб бормоқда. Ҳозир Абдуқодир Ҳусановга тегиб бўлмайди. Бу марказий ҳимоячилар айни пайтда алиштириб бўлмас тандем ҳосил қилган ва жуда ишончли ўйнамоқда.

Йошко Гвардиол

Гвардиол ҳимоя чизиғидаги тўртликни якунлаб беради. Хорватиялик футболчи жорий мавсумда жамоадаги энг барқарор ўйинчилардан бири. У чап қанот ҳимоясини мустаҳкам ушлаб туриш баробарида мунтазам равишда рақиб дарвозаси томон ҳужум уюштиради.

Нико ва Матео Ковачич

Бу икки ярим ҳимоячи зиммасига таянч ҳудудда рақиб ҳужумларини барбод қилиш, тўп назоратини ўрнатиш, майдон марказида жамоа устунлигини таъминлаш вазифаси юклатилади. Буни уддалаш учун ҳар икки легионер прессингга уста рақиб жамоа билан тўқнашувда бор кучини сарфлаши талаб этилади.   

Савиньо, Умар Мармуш ва Фил Фоден

Бу уч футболчи жамоа ҳужумларини ташкил қилишга масъул. Савиньонинг айёрона ва тезкор ўйин услуби ўнг қанотдан рақибга доимий хавф туғдириб туради.

Умар Мармуш худди шу вазифани чап қанотда бажаради. Айниқса, мисрлик футболчининг жарима майдончасига ёриб кириши рақибга етарлича муаммо уйғотиши кутиляпти.

10-рақам позициясини ҳар доимгидек Фил Фоден эгаллайди. Унинг асосий вазифаси техник қобилиятига таянган ҳолда жамоа ҳужумларига етакчилик қилиш, олдинги чизиқда тўп назоратини ўрнатиш ва рақиб дарвозасига хавф солишдан иборат.

Эрлинг Холанд

Пеп Гвардиола жамоасининг асосий кучи бу Холанд. Норвегиялик тўпурар Англия юқори дивизионидаги 100-голини айнан “Брайтон” дарвозасига уришни режалаштирган.

Бошланғич таркиб:

Эдерсон; Нуньеш, Диаш, Ҳусанов, Гвардиол; Нико, Ковачич, Фоден; Савиньо, Холанд, Мармуш.

Захирадагилар:

Ортега Морено, Льюис, Рейс, Гюндоған, Де Брюйне, Бернарду Силва, МакЭти, Грилиш, Доку.

“Манчестер Сити” ва “Брайтон” учрашуви 15 март куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади. Тахминий таркиб қай даражада тўғри чиқишини учрашув бошланиш арафасида билиб оламиз...

Ҳусановга яхши янгиликлар...

“Рома” қутқара олмаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Элдорнинг рафиқаси ким? Европада Шомуродовнинг оиласига қизиқа бошлашди!

Файзуллаев: Ортга қайтяпман!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!