Рангник МЮнинг режалари ҳақида гапирди

Ральф Рангник "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режалари ҳақида гапирди. 

"Шубҳасиз, бир қатор футболчилар кетади, юқори даражадаги ўйинчиларга эса эҳтиёж бор. Агар ҳамма биргаликда ишласа, МЮни ўз даражасига қайтаришимиз мумкин. 

Бошқа клублар билан рақобат қила олиш учун 2-3 нафар футболчи харид қилиш етарли эди. Бундан буёғига фақат юқори савиядаги ўйинчиларни жамоага таклиф қилишимиз керак. Агар шундай бўлса, бу кўп вақт талаб қилмайди", - деди Рангник. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!