Рапирачи йигитларимиз Осиё чемпионатида иштирок этишди
Ads

Бугун Таиланд пойтахтида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати беллашувлари старт олди. Биринчи кун доирасида эркаклар ўртасида рапира, аёллар ўртасида сабля қуролида баҳс олиб борилди. 

Терма жамоамиз таркибига назар ташлайдиган бўлсак, бугун фақат рапирачи йигитларимиз ўз омадини синаб кўришди. Афсуски, мусобақада иштирок этган барча вакилларимиз: Жанибек Холмуротов, Аброр Собиров ҳамда Дониёр Саъдуллаев илк босқичдаёқ мусобақа билан хайлашишди.