Рақиби юзига тирсаги билан зарба берган Златан МЛСда турнинг энг яхши футболчиси деб топилди
МЛСда ўтган турнинг энг яхши футболчиси аниқланди. Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича, ушбу номга "Лос-Анджелес Гэлакси" клуби ҳужумчиси Златан Ибаргимович сазовор бўлган.
Қайд этиш лозимки, 37 ёшли швециялик футболчи ўтган тур "Лос-Анджелес"га (3:2) қарши ўйинда хет-трик қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Златан худди шу учрашувда рақиб футболчисининг юзига тирсаги билан зарба бериб, жиддий жароҳат етказган эди. Бунинг учун у бир нечта ўйинга дисквалификация қилиниши айтилаётган эди. Бироқ, якунда у жазодан қутулиб қолди.
Фикрлар