Рақибига тупурган Дуглас Коста жиддий жазога тортилди

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста А Сериянинг 4-турида "Сассуоло"га (2:1) қарши кечган баҳсида рақиб футболчиси Федерико Ди Франческонинг юзига тупургани учун жиддий жазога тортилди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қарагандаА Серия тартиб-интизом қўмитаси 28 ёшли футболчини нақд 4та ўйинга дисквалификация қилди. Унга кўра Коста чемпионатнинг "Фрозиноне", "Болонья", "Наполи" ва "Удинезе" жамоаларига қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)