Рашидов “Ал-Жазира”да захира футболчисига айландими?
Ads

Бугун БАА чемпионатида 6-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал-Жазира” клуби сафарда “Хатта”га қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда меҳмонлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Рашидов 87-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз сўннги бор 2-турда “Дибба Ал-Фужайра”га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушган эди.

Шунден  бери Рашидов бошқа бирор марта асосий таркибга киритилмай келмоқда.

БАА чемпионати. 6-тур

“Хатта” – “Ал-Жазира” 2:3

Голлар: Жассим(32), Габриел(46) – Ал-Шамси(28), Ал-Хашми(52), Ромарино(68)