Рашидов жамоасида мураббий ўзгарди

Қатар юлдузлар лигасида ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сураётган «Қатар СК» жамоаси мавсумни кутилган даражада бошлай олмади. Дастлабки тўртта турда «Қатар СК» рақибларига имкониятни бой берди.

Шундан сўнг клуб раҳбарлари жамоани бошқараётган хорижлик мутахассисни ишдан бўшатишга қарор қилишди ва унинг ўрнига маҳаллий мураббий Весам Ризқни тайинлашди.

Айтиш жоизки, Қатар футболида Весам Ризқ катта ҳурматга эга. У ўз вақтида узоқ йиллар давомида Қатар терма жамоасида тўп сурган ва катта тажрибага эга бўлган. Эндиликда эса у Сардор Рашидов ва унинг жамоадошларига устозлик қилишни бошлади.

Буни қарангки, айнан «Қатар СК» клуби бош мураббий ўзгарганидан сўнг дастлабки ғалабасини қўлга киритди. 5-турда «Ал Хор»га қарши ўтказилган баҳсда «Қатар СК» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, киритилган иккала голда ҳам Рашидовнинг ҳиссаси катта бўлди.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!