Расман! 4 йил давомида "Реал" сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган япониялик футболчи Ла Лига клубига кўчиб ўтди
"Реал Сосьедад" матбуот хизмати клуб расмий сайти орқали "Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Такефусо Кубонинг трансфери ҳақида эълон қилди.
Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли япониялик футболчининг трансфери “Сосьедад”га 6,5 миллион еврога тушган. Кубонинг ўзи эса янги жамоаси билан 2027 йилга қадар шартнома имзолаган.
Такефусо Кубо асли "Барселона" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилдан буён "Реал" футболчиси эди. Аммо у “қироллик клуби” сафида бирорта ҳам расмий учрашувда майдонга тушмаган. У ўтган давр мобайнида "Мальорка", "Вильярреал" ва "Хетафе" клубларида ижарада тўп сурган. Япония терма жамоасида эса 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Фикрлар