Расман! А Серияда яна бир истеъфо юз берди

Туриннинг "Торино" клуби бош мураббийи Валтер Мацарри истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унинг ўрнига клубнинг ёшлар жамоаси устози Морено Лонго "Торино"нинг янги мураббийи етиб тайинланди.

Маълумот учун, “Торино” айни дамда Италия А Серияси мусобақа жадвалида 27 очко билан 12-ўринда бормоқда.