Расман! Аббос Отахонов расман легионерга айланди

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Аббос Отахонов расман легионерга айланди. Футболчи Таиланд чемпионатининг энг номдор жамоаларидан бири "Муангтонг Юнайтед" сафига кўчиб ўтди. Бу ҳабарни таиландликлар ҳам ўз расмий саҳифалари орқали тасдиқлади. Келишувнинг қолган тафсилотлари кейинчалик маълум қилиниши айтилмоқда. 
Аббос Отахоновнинг сўнги клуби Бекободнинг "Металлург" жамоаси бўлган эди. У мавсум бошида бекободликлар сафига кўчиб ўтган эди. Отахонов "Металлург" таркибидаги фаолияти давомида Суперлигада 95 та ўйинда майдонга чиқиб, 3 та гол киритган ва 19 марта огоҳлантирилган.

Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса, 10 та ўйинда майдонга чиқиб, 2 та гол уриб, 3 марта сариқ карточка билан жазоланган.  Биз ҳам футболчига хориждаги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!