Расман! "Андижон" Қирғизистон терма жамоаси аъзоси билан шартномани бекор қилди

Суперлигада қолиш учун кураш олиб бораётган “Андижон”ни яна бир легионер тарк этди.

Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг маълум қилишича, “бургутлар” бу сафар қирғизистонлик ярим ҳимоячи Эдгар Бернхардт билан шартномани бекор қилишган.

Маълумот учун, Бернхардт 2015 йилдан буён Қирғизистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бундан аввалроқ у ўзининг собиқ жамоаси - "Дордой" сафига бориб қўшилгани ҳақида хабар берилган эди.

“Андижон” 12 турдан сўнг Суперлига мусобақа жадвалида 7 очко тўплаган ҳолда сўнгги 14-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!