Расман! Андре Виллаш-Боаш - "Марсель" бош мураббийи

Португалиялик машҳур мутахассис Андре Виллаш-Боаш расман "Марсель" бош мураббийи этиб тайинланди.

Француз клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра 41 ёшли мураббийи марселликлар билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Унинг маоши эса йилига 7 миллион еврони ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, Виллаш-Боаш жамоа мураббийлар штабига португалиялик машҳур ҳимоячи Рикарду Карвальюни ҳам жалб этди.

Маълумот учун, Виллаш-Боаш мураббийлик фаолияти давомида "Шанхай СИПГ", "Зенит", "Тоттенхэм", "Челси" ва "Порту" каби клубларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, "Марсель" раҳбарияти жамоа мавсумни 5-ўринда якунлагани учун Руди Гарсияни бош мураббий лавозимидан озод этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!