Расман! Анхель Лопес "Сурхон" бош мураббийи этиб тайинланди
Анча аввал "Сурхон" клубига таклиф қилинган испаниялик Анхель Лопес ниҳоят чемпионат бошланишига бир кун қолганида расман ишга киришгани клуб томонидан эълон қилинди.
Бу мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган "Сурхон" испаниялик тажрибали мутахассис Анхель Лопес билан бир йиллик келишувга эришди.
Анхель Лопес 1983 йил Испаниянинг Мадрид шаҳрида таваллуд топган.
2007-2013 йилларда “Гетафе” клубида ёрдамчи мураббий, 2013-2014 Руминиянинг “Петропул” жамоасида бош мураббий ёрдамчиси, 2014-2015 йиллари яна Ла Лигага қайтиб, ўша “Гетафе”да ёрдамчи мураббий бўлган. 2015-2016 йилларда эса у Хитойнинг “Гуанчжоу Фули” клубида ишлади. Бир йилдан сўнг, БААнинг “Ал-Шабаб” клубида фаолият олиб борди. 2017-2018 йилларда Испаниянинг “Рекреативо” жамоасига бош мураббийлик қилган. 2018-2019 йиллар давомида Лопес Экваториал Гвинея терма жамоасини бошқарди. 2020 йилда эса Эквадор чемпионатида “Делфин” клубига устозлик қилди. Ўша йили Греция Суперлигасида “Волос” жамоаси бош мураббийига айланди. "Сурхон”га келгунга қадар эса Грециянинг бошқа бир жамоаси – “Атромитос” клубини бошқалиб келаётганди.
"Сурхон" матбуот хизмати.
Фикрлар