Расман! АПЛда мавсумнинг илк истеъфоси юз берди
Ads

Англиянинг “Уотфорд” клуби жамоа бош мураббийи Хави Грасияни ўз лавозимидан озод этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, Грасия билан бирга унинг ёрдамчилари ҳам жамоани тарк этишган. Тез орада АПЛ клуби ўзининг янги бош мураббийини эълон қилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, испаниялик мутахассис “Уотфорд”ни 2018 йилнинг январидан буён бошқариб келаётган эди. Унинг бошчилигидаги жамоа премьер-лиганинг дастлабки 4 та баҳсидан 3 тасида мағлуб бўлди, 1 тасида эса дуранг қайд этди.