Расман! Аргентина Копа Америка мезбонлигидан маҳрум бўлди
Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Аргентинани бу йилги қитъа чемпионатига мезбонлик қилмаслигини маълум қилди.
Копа Америка мусобақаси ўтказиладиган жой ўзгаради. Хабарда бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилиши айтилган.
Бундан аввалроқ Колумбия мамлакати ҳам мусобақа мезбонлигидан маҳрум этилган эди.
Айрим нашрлар Америка кубоги мусобақаси мезбонлиги АҚШга берилиши ҳақида ёзмоқда.
Копа Америка жорий йилнинг 13 июнидан 10 июлига қадар ўтказилиши белгиланган.
Ҳозир Аргентинада коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият кескин тус олган. Шу боис ҳукумат мамлакатдаги барча футбол ўйинларини вақтинча тўхтатиб қўйган.
Фикрлар