Расман! "Арсенал" футболчиси "Марсель"га ўтди

"Арсенал" футболчиси Сеад Колашинац Лондон клубини тарк этди. Ҳимоячи "Марсель" клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Қайд этилишича, Сеад "тўпчилар" билан тузилган шартномасини бекор қилиб, эркин агент сифатида марселликлар сафига бориб қўшилган. Француз жамоасида у 23-рақам остида ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, босниялик футболчи охирги йилларда асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйганди. Шу сабаб у "канонирлар" таркибидан кетиш ниятида эди.

"Transfermarkt" порталида Колашинацнинг баҳоси 3 миллион евро этиб белгиланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!