Расман! “Арсенал” мисрлик футболчиси билан шартномани узайтирди

"Арсенал" клуби мисрлик ярим ҳимоячи Муҳаммад Эль-Ненни билан расман шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Аммо келишув тафсилотлари ҳозирча эълон қилинмаган.

Арсенал”да салкам 7 йилдан бери ўйнайман, лекин бу етарли эмасдек. Мен ҳали ҳам ўрганяпман, ўсишда давом этяпман. "Арсенал" билан шартнома узайтирганимдан жуда хурсандман ва клуб раҳбариятидан миннатдорман”, — дея фикр билдиради футболчининг ўзи.

29 ёшли африкалик "канонирлар" сафига 2016 йилдан бери тўп тепади. Якунланган мавсум Муҳаммад “тўпчилар” сафида 17 та учрашувда қатнашиб, 3 та голли узатма амалга оширган.

2021/2022 йилги мавсум якунига кўра, "Арсенал" премьер-лига турнир жадвалида  5-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!