Расман! "Арсенал" "Сити" ҳужумчиси билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" сафида тўп тепган Габриел Жезус фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клубида давом эттиради. 

"Арсенал" уни 45 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. У янги клуби билан 2027 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. 

Ўтган мавсум бразилиялик ўйинчи АПЛ доирасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ҳамда 6 та ассист муаллифига айланган. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию