Туркиялик эксперт: Ҳусанов Осимхенни "чўнтагига солиб қўйди"

УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги, 8-тур учрашувида "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарай" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур баҳсда "шаҳарликлар" сафида асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини Туркия ОАВ ва экспертлари томонидан юқори баҳоланди. Хусусан, туркиялик журналист ва футбол эксперти Аҳмет Чакар Ҳусановнинг ҳаракатлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Айни пайтда Туркия Суперлигасининг энг кучли ҳужумчиси ким? Виктор Осимхенми? Шубҳасиз, ҳа. У жисмонан бақувват, чаққон ва тезкор футболчи. Аммо ўзбекистонлик Ҳусанов икки метр орқадан келиб, Осимҳенни  тўхтатди. Ҳусанов рақибидан ортда қолган ҳолатда ҳам курашда тўпга биринчи бўлиб етиб келди.

Премьер-лига футболчилари жуда тез. Масалан, Холанд тезликда Абдулкаримдан устун келиб, гол урди. Бу ерда даражаларнинг фарқи бор", — деди Чакар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!