Расман! Асадбек Зокиржонов "Қўқон-1912" жамоасининг янги аъзосига айланди

"Қўқон-1912" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Қўқон-1912" сафига ёш ва маҳоратли ярим ҳимоячи Асадбек Зокиржонов келиб қўшилди. Қўқон жамоаси Асадбекни "Навбаҳор фарм" дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди.

Асадбек "Навбаҳор фарм" сафида ўтган йили Биринчи лигада ғалаба қозонган эди. Зокиржонов 2001 йилда туғилган бўлиб, ярим ҳимоя позициясида ҳаракат қилади.

 

Comments

You must be logged in to commet!