Расман! "Аталанта" Колумбия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олди

  • 17 январь, 2020, 17:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Аталанта" ўзининг расмий сайтида ҳужумчи Дуван Сапатани сотиб олганини эълон қилди.

Tecno

Унга кўра бергамликлар 28 ёшли колумбиялик футболчи учун "Сампдория"га 12 млн евро тўлашган. Таъкидлаш керакки, “Аталанта” 2018 йилда Сапатани генуяликлардан ижарага олган эди ва ўшанда 14 млн евро тўлаганди. Шундай қилиб Сапатанинг трансфери “Аталанта”га жами 26 млн еврога тушди.

Маълумот учун, Сапата ўтган давр мобайнида “Аталанта” сафида жами 59 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 35 та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!