Расман! "Атлетико" Дембелени ўз сафига қўшиб олди

"Лион" форварди Мусса Дембеле "Атлетико"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, "матрасчилар" 24 ёшли франциялик футболчини 1,5 миллион евро эвазига жорий мавсум охиригача ижарага олган. Шунингдек, “Атлетико” ижара муддати якунлангач, Дембелени 33,5 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга. “Лион” эса унинг кейинги трансферидан 10 фоиз улушга эга бўлади.

Мусса Дембеле жорий мавсум “Лион” сафида 16 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!