Расман! "Атлетико" Филипе Луиснинг жамоадан кетганини эълон қилди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ўзининг бразилиялик ҳимоячиси Филипе Луиснинг жамоадан кетганини расман эълон қилди.

33 ёшли футболчи билан хайрлашув маросимига “матрасчилар” раҳбарияти, бош мураббий Диего Симеоне ва жамоанинг бир қатор аъзолари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Луис Бразилияга қайтиши ва маҳаллик “Фламенго” клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаши борасида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Луис “Атлетико” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида жами 348та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 12та гол уришга эришди. У “матрасчилар” сафида Испания чемпиони ва кубоги соҳиби бўлди. Шунингдек 2 карра УЕФА Европа лигаси ва 2 карра УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!