Расман! "Атлетико" туркиялик ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олди
Расман Чағлар Суюнжу "Атлетико" сафига қўшилди. У "матрасчилар" билан 2027 йилгача амал қиладиган шартномага қўл қўйди.
Маълумот учун, 27 ёшли ҳимоячининг "Лестер" билан тузган битими ўз ниҳоясига етди. У шартномани янгиламади ва эркин агентга айланди. Союнчу 2018 йили "Фрайбург"дан 21 миллион еврога сотиб олинганди.
Фикрлар