Расман! "Атлетико" ёзги трансферлардаги илк харидини амалга оширди

“Вильярреал” ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес фаолиятини Мадриднинг “Атлетико” клубида давом эттирадиган бўлди.

“Матрасчилар” расмий сайтининг хабар беришича 21 ёшли футболчи “Атлетико” билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Ҳозирча шартнома бандлари очиқланмаяпти. Бироқ, бундан аввал мадридликлар футболчининг трансфери учун 20 млн евро ва унга қўшимча 5 млн евро тўлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Родри “Вильярреал”нинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. У якунланган мавсум Ла Лигада “сариқ сув ости” кемасида барчадан кўп ўйин ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!