Расман! Бангладеш чемпионатида ўйнаган легионеримиз "Нефтчи" вакилига айланди

Бангладеш чемпионатининг "Шайх Руссел" жамоасида тўп тепиб келаётган ҳамюртимиз Тимур Толипов фаолиятини Қирғиз Республикаси чемпионатида давом эттиради. У "Нефтчи Қўчқор-Ота" жамоаси билан шартнома имзолади. 

Бунгача легионеримиз ушбу юртнинг "Каганат", "Олой" ва "Дордой" каби клубларида ҳаракат қилган. У Ўзбекистонда "Пахтакор" ва "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган. 

Толиповнинг трансфери "Нефтчи" учун текинга тушди. У эркин агент сифатида янги жамоаси сафига бориб қўшилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!