Расман! "Барса" бўлажак юлдуз билан шартнома имзолади

Каталониянинг "Барселона" жамоаси таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Клуб "Расинг" футболчиси Пабло Торрени ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. 

"Кўк-анорранглилар"га ушбу трансфер 5 миллион еврога тушди.  Торренинг янги жамоаси билан шартномаси 2026 йилга қадар тузилди. 

"Барса" 18 ёшли футболчининг товон пулини 5 миллион евро этиб белгилади. У ёзда "Барса Б"да таркибига келиб қўшилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!