Расман! “Барса” юлдузи бошқа жамоага ўтди

  • 01 Jul 17:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ишончи ва эътиборини қозона олмаган Ансу Фати Каталониядан Францияга кўчиб ўтди.

Tecno

Энди 22 ёшли истеъдод эгаси Лига 1 ўйинларида “Монако” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Расмий маълумотга кўра, монаколиклар Фатини кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олган. Янги мавсум охирида “Монако” вакилларида “Барселона” тарбияланувчисини 11 миллион еврога ўз сафига қўшиб олиш имкони берилади.

Ансу Фати “Барса”нинг энг зўр тарбияланувчиларидан бўлган. Лионель Месси клубдан кетганидан кейин айнан мана шу ўйинчи аргентиналик юлдузнинг вориси сифатида эътироф этилган ва унга 10-рақам тақдим этилган эди.

Бироқ кейинчалик бир неча бор оғир жароҳатларга дуч келган Ансу Фати юқори спорт формасига чиқа олмади. Ўтган мавсумда атиги 11 марта майдонга тушган ҳужумкор футболчи бирорта беллашувда ўзини кўрсата олгани йўқ.

Comments

You must be logged in to commet!