Расман! "Барса"ни яна бир ҳужумчи тарк этди
"Барселона" ҳужумчиси Абде Эззазули фаолиятини Испаниянинг бошқа бир клуби "Реал Бетис"да давом эттиради.
"Қурбақалар" футболчининг 50 фоиз трансфер ҳуқуқига эгалик қилади ва у учун Каталония клубига 7.5 миллион евро тўлаб беради. Аниқроқ қилиб айтсак, унинг кейинги трансферидан тушадиган маблағнинг 50 фоизи "Барселона" ҳисобига ўтказилади.
Абде "Бетис" билан 2028 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Фикрлар