Расман! "Барселона" 18 ёшли голландиялик футболчи билан шартнома имзолади

"Барселона" ўзининг расмий сайтида Голландиянинг "Гронинген" клуби ярим ҳимоячиси Людовит Рейс билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу трансфер каталонияликларга 3,25 млн еврога тушди. 18 ёшли голландиялик футболчи эса “кўк-анор ранглилар” билан кейинчалик яна икки мавсумга узайтириш ҳуқуқи билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади. “Барселона” эса унга 100 млн евро миқдорида товон пули белгилади.

Маълумот учун, Рейс "Гронинген" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилдан буён асосий жамоада тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 50та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!