Расман! "Барселона" Бускетс билан шартномани узайтирди

Катлониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Ориоль Бускетс билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 19 ёшли футболчи “кўк-анор ранглилар” билан 2021 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан. Янги келишувга кўра унинг товон пули 200 млн евро этиб белгиланди.

Маълумот учун, Ориоль Бускетс асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ҳозирча асосий жамоа сафида фақат 1та учрашувда иштирок этган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!