Расман! "Барселона" дарвозабони АПЛ клубига кўчиб ўтди

"Барселона"нинг бразилиялик дарвозабони Нету жамоасини ўзгартирди. 

33 ёшли дарвозабон Англиянинг "Борнмут" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инглиз жамоаси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, Нету "Борнмут" билан 2023 йилга қадар мўлжалланган битимга имзо чекди. У "кўк-анорранглилар"ни эркин агент сифатида тарк этди. 

Эслатиб ўтамиз, у 2019 йилда "Валенсия"дан Каталонияга клубига 26 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!