Расман! “Барселона” “Эль-Классико”да муҳим футболчисининг хизматларидан фойдалана олмайди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Самуэль Юмтити Испания Ла лигаси 14-турида “Сельта”га қарши кечган баҳсда олган жароҳати туфайли 8 ҳафта майдонга туша олмайди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Шу тариқа, франсиялик футболчининг 23 декабр санасида “Реал”га қарши кечадиган ўйинда жамоасига ёрдам бера олмаслиги аён бўлди.

Маълумот учун, Юмтити бу мавсум Ла лигада 12 ўйинда иштирок этиб, улгурган эди.