Расман!
Ads

Англиянинг "Уотфорд" клуби ўзининг расмий сайтида "Барселона" ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеу билан шартнома имзолагани ҳақида эълон қилди.

Берилган маълумотларга кўра АПЛ клуби 24 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Унинг трансфери учун эса каталонияликларга 13 млн евро тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, Деулофеу якунланган мавсумнинг иккинчи қисмини айнан “Уотфорд” клубида ижара асосида ўтказган ва 7та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.