Расман: “Барселона” Суарес билан шартномани узайтирди (фото)
Ads

“Барселона” клуби уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес билан шартномани расман узайтирди. Янги келишувга кўра Суарес 2021 йилгача “кўк-анорранглилар” шарафини ҳимоя қилади.

Шартномада унинг товон пули 200 млн евро этиб белгиланди. Шартноманинг расман имзолаш маросими бугун клуб офисида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Луис Суарес 2014 йили “Барселона”га “Ливерпуль”дан ўтган. Бу мавсум у Ла Лигада 14 ўйинда майдонга тушиб, 10 голга муалллифлик қилган.