Расман!

"Бетис" клуби собиқ устози Кике Сетьен "Барселона" бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” амалдаги бош мураббий Эрнесто Вальверде билан ўртадаги шартномани бекор қилишган. 61 ёшли испаниялик мутахассис эса “Барса” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг расмий таништирув маросими эса бугун бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде 2017 йилдан буён "Барселона"ни бошқариб келаётган эди.