Расман! "Бавария" асосий ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби матбуот хизмати жамоа расмий сайтида камерунлик ҳужумчи Эрик-Максим Шупо-Мотинг билан шартнома узайтирилгани ҳақида хабар берди.

33 ёшли футболчи ва немис гранди ўртасидаги янги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Шупо-Мотинг "Бавария"да 2020 йилдан бери тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида мюнхенликлар сафида барча мусобақаларда жами 82 та ўйин ўтказиб, 33 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. У бунгача “Гамбург”, “Нюрнберг”, “Майнтс”, “Шальке”, “Сток Сити” ва ПСЖ клубларида ўйнаган. У Камерун терма жамоаси сафида 73 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!