Расман! "Бавария" Кан ва Салихамижични истеъфога чиқарди
Расман "Бавария" бош директори Оливер Кан ва спорт директори Ҳасан Салихамижичларни ўз лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаси орқали хабар берди.
Маълум бўлишича, Кан ўрнига Дресен янги бош директор бўлади. Ҳозирча Салихамижичга ўринбосар топилмаган.
"Бавария" Бундеслигада мавсум чемпиони бўлди. Аммо жамоанинг ҳолати олдингидек эмас. Шундай экан, раҳбарият икки мутахассисни ишдан бўшатишга қарор қилди.

Фикрлар