Расман! Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқди

“Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар жамоамизни бош мураббий сифатида бошқариб келган Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқди. "Қўқон-1912" жамоаси ҳамда Бахтиёр Ашурматов ўртасидаги битим ҳар икки томоннинг розилигига кўра бекор қилинди.

Бахтиёр Ашурматов 2019 йилнинг сўнггида жамоани бош мураббий сифатида қабул қилди. 2020 йилги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ўз тарихидаги энг юқори натижани такрорлади. Ашурматов бошчилигидаги жамоамиз суперлигада 5-ўринни қўлга киритди. 2021 йилги мавсум ҳам ёмон натижа қайд этилмади.

"Қўқон-1912" футбол клуби номидан Бахтиёр Аъзамовичга жамоамизда олиб борган фаолиятлари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Бахтиёр Ашурматовга келгусидаги ишларида улкан зафарлар тилаймиз!

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!