РАСМАН! Бокс бўйича жаҳон чемпиони Аманда Серрано яна ўзини ММА‘да синаб кўради.

  • 3 август, 2023, 09:00
  • 0
  • MMA

Ярим енгил вазн тоифасида WBA, WBC, IBF, WBO, IBO ва The Ring Magazine квмарлари соҳибаси америкалик Аманда Серрано (44-2-1) яна ММА‘га қайтмоқда.
Серрано дунёнинг етакчи ММА промоушенларидан бири - PFL билан эксклюзив шартномага имзо чекди ва эндиликда PFL доирасида ташкиллаштирилиши кўзда тутилаётган "Superfight Pay-per-view" турнирларида қатнашиши мумкин.
Аманда 2022-йилда бокс бўйича тарихдаги энг эсда қоларди жанглардан бирида ирландиялик Кэти Тэйлорга қарши жанг қилган ва очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди. Шундан сўнг, у Сара Маҳфуд ва Эрика Круз каби боксчилардан устун келди. Аманда бу ҳафта сўнггида АҚШнинг Техас штати, Даллас шаҳрида бўлиб ўтадиган Paul vs. Diaz бокс кечаси андеркардида Хизер Хардига қарши жанг қилади.
Гарчи, Серрано боксдаги натижалари билан оммага танилган бўлсада, у учун ММА бегона эмас. Аманда ММА бўйича сўнгги жангини 2021-йили IKON FC турнири доирасида Валентина Гарсияга қарши ўтказган ва рақибасини сабмишен эвазига муддатдан олдин мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!