Расман! "Боруссия" Дортмунд Германия терма жамоаси аъзосини сотиб олди (ФОТО)

Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Ювентус”дан ижарага олган ярим ҳимоячи Эмре Жаннинг трансфер ҳуқуқини тўдиқ сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра томонлар ўртасида тузилган ижара шартномаси 1 июнь куни ўз ниҳоясига етади. Шундан сўнг 26 ёшли германиялик футболчи дортмундликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолайди.

жан_4

Берилган маълумотларга кўра Жаннинг трансфери “Боруссия”га 30 млн еврога тушади.

Эслатиб ўтамиз, Жан январда ижара асосида “Боруссия”га келиб қўшилган эди. Ўтган давр мобайнида у 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bahrom Yunusov
18/02/2020 23:42
Juvetus aqlli klub judayam aqlli janni liverpuldan tekinga ogandi 1sezon oynadi uje 30 million +